Кафедрамиз 1-босқич магистри Рахмонов Дурбек Европа атеросклероз жамиятининг (European Atherosclerosis Society) 86-конгрессида иштирок этиб қайтди
Кафедрамиз 1-босқич магистри Рахмонов Дурбек 5-8 май кунлари Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган Европа атеросклероз жамиятининг (European Atherosclerosis Society) 86-конгрессида иштирок этиб қайтди.
Конгресс Лиссабон конгресслар марказида бўлиб ўтди.
Учрашув давомида атеросклероз ва қон томир касалликлари механизми, диагностикаси ва даволаш соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар кўриб чиқилди. Барча иштирокчилар маърузаларда, замонавий пленар сессияларда, бир мақсадга йўналтирилган семинарларда ва ушбу соҳадаги дунёнинг етакчи мутахассисларининг кенгайтирилган клиник семинарларига бағишланган маърузаларда иштирок эта олишди.
Лали Токгозоглу, Европа атеросклероз жамиятининг президенти ўзининг “Юрак қон томир касалликлари хавфи ва кутиладиган натижалари” мавзусидаги маърузаси билан чиқиш қилди.
В конгрессе ЕОА участвовали как клиницисты, так и основные исследователи для междисциплинарного обмена на высоком уровне. Ведь в Европейском обществе атеросклероза все твердо убеждены в том, что личная встреча – представление и обсуждение работы с другими, а также поиск идей от работы других – является ключом к прогрессу в науке. И именно по этому общество призывало задавать вопросы и делиться идеями во время сеансов «Science at a Glance» и «Poster».
ЕАЖ конгрессида асосий тадқиқотчилар ва клиницистлар иштирок этиб, юқори даражада тажриба ва билим алмашишди. Европа Атеросклероз жамиятида хар бир киши юзма юз учрашувда ўз ишларини тақдим этиш, кенг мухокамаларда иштирок этиб, бошқаларнинг илмий изланишларидан ғоялар излаш – бу илм-фаннинг ривожланишидаги асосий калит эканлигига қаттиқ ишонишади. Ва айни шу сабабли жамият “Фан биринчи қарашда” ва “Постер” машғулотлари давомида саволлар бериш ва фикр алмашишга даъват этади.
Бизнинг магистр ЕАЖнинг барча талабларини бажаргач, конгрессга таклифнома олди ва “Миокард инфаркти ўтказган касалларда чап қоринча қисқарувчанлик фаолиятини яхшиловчи предикторлар” мавзусида постерли доклад билан иштирок этди.
Бу доклад конгресснинг кўпгина иштирокчиларида қизиқиш уйғотганини алохида таъкидлаш жоиз. Улардан бири бу Томск илмий изланиш тиббиёт марказининг популяцион генетика лабораторияси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Назаренко Мария Сергеевна бўлдилар. Мария Сергеевна бизнинг кафедрамиз ва унда олиб борилаётган илмий изланишларга жуда катта қизиқиш билдирдилар ва келажакда Томск ИИТМ ва бизнинг академиямиз ўртасидаги хамкорликка умид билдириб қолдирдилар.
Фотоотчёт: