1-сон Ички касалликлар кафедраси ассистенти Б.Т. Халмухамедов Жанубий Корея Республикаси, Кёнги провинцияси, Корё Университети Тиббиёт Маркази, Ансан клиникасида “Кардиология” мутахассислиги бўйича малака ошириш дастурида иштирок этди.
1-сон Ички касалликлар кафедраси ассистенти Б.Т. Халмухамедов 2018 йил 19 августдан 14 сентябргача бўлган муддатда Жанубий Корея Республикаси, Кёнги провинцияси, Корё Университети Тиббиёт Маркази, Ансан клиникасида “Кардиология” мутахассислиги бўйича “Интервенцион кардиология” йўналишида профессор Лим Сан Ёп мураббийлигида тиббий Малака ошириш давомида Б.Т.Халмухамедов Ансан клиникасидаги Кардиоваскуляр лаборатория ва Коронароангиография бўлимларида иш олиб борди. Бу вақт оралиғида у турли тиббий амалиётларда, хусусан коронар тож томирлар коронарографияси, баллон ангиопластика ва стентлаш амалиёти, вақтинчалик ва доимий кардиостимулятор ўрнатиш, ўпка артерияси стентлаш, диагностик кардиоперикардиоцентез, юрак электрофизиологик текширувини ўтказиш ва қўшимча ўтказувчи йўллар абляцияси, коронар артериялар КТ си,Эхокардиография, трансэзофагеал эхокардиография, Холтер ЭКГ мониторинги, Суткалик АҚБ мониторинги, Тредмил тест каби амалиётларда, ҳамда, кардиология, кардиохирургия, интенсив ва шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимларида беморларини кўрикларида иштирок этиб тиббий билимларини мустахкамлади. Шунингдек Сеул шахрида ҳар йили ташкил қилинадиган “ENCORE Seoul” эндоваскуляр ва коронар эндоваскуляризация конференциясида иштирок этди. Малака ошириш дастури якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.