1-сон ички касалликлар кафедрасида очиқ маьруза бўлиб ўтди

18.09.2018й. 1-сон Ички касалликлар кафедраси қошидаги ҚВП модели залида  «Кўкрак қафасидаги оғриқ. Коронароген ванокоронароген характердаги оғриқлар. Юрак ишемик касалиги. Миокард инфаркт кечиш хусусиятлари. УАШ тактикаси. Олдини олиш асослари»мавзусидаги очиқ маъруза бўлиб ўтди. Маърузани кафедра мудири т.ф.д.,доцент Нуриллаева Н.М. ўқиди. Маърузада даволаш факультетининг 604 ва 605 гурух талабалари, кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Ушбу очиқ маърузада УАШ фаолиятида кенг тарқалган кўкрак қафасидаги оғриқ синдроми кенг ёритилди. Маърузада талабалар кўкрак қафасида оғриқ билан кечувчи касалликлар дифференциал диагностикаси, замонавий ташхислаш усуллари ва даволаш тартиби хақида маълумотлар олишди. Маърузада талабалар мавзу бўйича саволлар билан фаол иштирок этишди.

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.