1-сон Ички Касалликлар кафедраси ходимлари 18-20 октябрда Қирғизистоннинг Бишкек шахрида ўтказилган конференцияда иштирок этишди.
2018 йил 18-20 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шахрида Нафас йўллари касалликлари ва аллергология бўйича тиббиётда инновациялар ва янги технологиялар мавзусига бағишланган Биринчи Евроосиё конгресси бўлиб ўтди. Ушбу конгрессда 1-сон Ички Касалликлар кафедраси мудири Нуриллаева Н.М. конференция раислари қаторида иштирок этди.
Кафедра PhD докторанти Абдумаликова Ф.Б ўз илмий иш мавзуси бўйича ёш олимлар танловида қатнашиб энг яхши тақдимот номинацияси дипломи билан тақдирланди.
Кафедра ассистенти Хасанова Н.А ушбу коференцияда «1-тип Плазминоген активатор ингибитор гени полиморфизмининг Стабил зўриқиш стенокардияси мавжуд беморлар орасида тарқалганлиги» мавзусида постер-маьруза билан иштирок этиб, энг яхши абстракт дипломи билан тақдирланди