1-сон Ички Касалликлар кафедрасига Харьков дипломдан кейинги таьлим тиббиёт академияси «Кардиология ва функционал диагностика» кафедраси мудири,профессор Целуйко В.И. ташрифи
2018 йил 13-14 ноябрь кунлари 1-сон Ички касалликлар кафедрасида Харьков дипломдан кейинги таьлим тиббиёт академияси “Кардиология ва функционал диагностика” кафедраси мудири, профессор Целуйко В.И. томонидан 6 курс талабалари, кафедра ходимлари учун “Гипертрофик кардиомиопатия”, “Ўткир коронар синдром”, “Артериал гипертония ва сурункали буйрак касаллиги” мавзуларида маьрузалар ўқиб эшиттирди. Бундан ташыари “Сурункали юрак етишмовчилигини даволаш усуллари” мавзусида ТТА 1-клиника шифокорлари ва клиник ординаторларига мастер-класс ўтказди. Маьрузаларда юқорида келтирилган касалликларни замонавий стандарт даволашга, танлов препаратларига батафсил тўхталиб ўтилди. Хар бир маьрузадан сўнг мавзу тахлил фаол савол жавоб тарзида бўлиб ўтди. 15 ноябрь куни пофессор Целуйко В.И. ўз маьрузаларини ТТА Ургенч филиалида ўқиб эшиттирди.