ОН ва ЯН материаллари

ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ 1-СОН ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШНИНГ ОРАЛИҚ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

Оралиқ назорат саволлари/вазиятли масалалар (.pdf)

Оралиқ назорат саволлари/вазиятли масалалар (.doc)


1-масала

Бемор 58 ёшда, шикоятлари: юрак нотўғри, тез-тез уриб кетиши ва ҳансираш.

5 йилдан буён ЮИК ва гипертония касаллиги билан оғрийди. Мунтазам даволанмаган.2 йил олдин миокард инфаркти ўтказган.

Объектив:умумий ахволи ўрта оғирликда, холати пассив.Ўпка устида везикуляр нафас, хириллашлар йўқ. Юрак нисбий бўғиқлик чегараси чапга силжиган. Юрак тонлари буғиқ аритмик, ЮҚС бир дақиқада-90 та, пульс-70та. А/Б 180/100 мм. см.уст. ТВИ -32.

ЭКГ да: ритм носинусли, нотўғри; ЮҚС бир дақиқада 98 та; Р тишча барча тармоқларда аниқланмайди, барча юрак цикллари орасида тартибсиз тўлқинлар аниқланади. Орқа девор сохасида субэндокардиал ишемия белгилари. CОЭ – 15мм/с; ПТИ 126 


2-масала

Бемор 40 ёшда, шикоятлари: тусатдан юрак тез уриб кетиши, терлаш, бош айланиши.

Анамнездан ота-оансида юрак касалликлари мавжуд. Кўрик вақтида бемор нотинч, тери қопламлари кескин оқарган, пульс бир дақиқада 188 та. А/Б 90\60 мм.симоб устуни.

ЭКГ – ритм носинусли, тўғри. ЮҚС бир дақиқада -188 та. QRS шакли ўзгармаган 


3-масала

Бемор 28 ёшда, шикоятлари: юрак нотўғри уриши ва юрак сохасида оғриқ. Тана хароратини кўтарилиши, тинч холатда хансираш, унг ковурга остида огирлик хисси.

Бемор сўзига кўра касаллик 5 кун олдин ЎРВИ ўтказганидан сўнг ҳансираш билан бошланган. Кейинчалик юрак соҳасида оғриқ бошланган, кечаги кундан юрак нотўғи уриши безовта қила бошлаган. Кўрик вақтида пульс бир дақиқада 93 та, А/Б 110\75 мм.симоб устуни., НОС- бир дақиқада 24 та, юрак тонлари бўғиқлашган, юрак чўққисида систолик шовқин, оёқларда шиш, гепатомегалия ва юрак ўнг ҳамда чап чегаралари кенгайган.ЭКГ да: ритм синусли, навбатдан ташқари келувчи қоринчалар комплекси бу комплекс олдида Р тишча йўқ. Навбатдан ташқари келувчи QRS комплекси кенгайган ва деформацияланган. Р-Q- 0,28 сек.

Нb- 105 г/л; Эр-3,1х10/12 л; Л- 9,5х10/9 л. ЭЧТ – 23 мм/соат. Умумий сийдик тахлили: 200 мл, ранги-сариқ, с/о – 1021, оқсил-йўқ, лейкоцитлар 3-4/1; АлТ – 0,26; АсТ- 0,52. ПТИ 108


4-масала

 Бемор 32 ёшда УАШга оёқларида шиш, хансирашдан шикоят қилиб мурожаат қилди

Бемор бир неча йилдан буён ревматизм касаллиги билан оғрийди, бир неча марта даволанган. Охирги вақтларда ревматолог тавсиясига кўра дигоксин қабул қилган.

Лабларида цианоз. Иккала оёқлари ҳам шишган.Ўпкада сусайган везикуляр нафас. Пульс бир дақиқада 88 та. Пальпацияда юрак  турткиси аниқланади. Юрак юқори нисбий бўғиқлик чегараси иккинчи қовурға орасида. Юрак бели текисланган. Ўнг нисбий бўғиқлик чегараси ўнга силжиган. Аускультацияда: юрак чўққисида I тон кучайган, шу ерда диастолик шовқин; ўпка артерияси устида II тон акценти эшитилади.  А/Б 100/60 мм.см.устуни, жигар  2 см катталашган.

Нb- 115 г/л; Эр-3,3х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ – 28 мм/соат.УСТ: 100 мл, ранги-сариқ, с/о – 1022, оқсил-йўқ, лейкоцитлар 3-4/1;

ЭКГ –чап бўлмача ва ўнг қоринча гипертрофияси белгилари. Р-Q интервал секин-аста узайиб бориши ва навбатдаги QRSТ комплекси тушиб қолиши кўзатилади.


5- масала

УАШга 30 ёшли аел таъсирчанлик, юрак тез уриб кетишидан, кунгил айнашидан, кайт килишдан шикоят  қилди.

Бир ийлдан буён касал. Касаллиги сабабини  психоэмоционал стресс билан боғлайди. Касаллик озиш билан бошланган, кейинчалик юрак тез уриши, таъсирчанлик ва уйқусизлик безовта қилган. Анамнездан гастрит билан огриган/ Кўрик вақтида бемор шошилиб тез гапиради, кўзлари чақнаб туради. Иштаҳаси узгармаган. Тери қопламлари одатий рангда, нам, ушлаб кўрилганда иссиқ. Қўллари қалтирайди. Қалқонсимон без катталашган (йўғон бўйин симптоми). Юрак тонлари аниқ, тахикардия, ЮҚС бир дақиқада108 та. А/Б – 140/85 мм симоб устуни.

ЭКГ: ритм но синусли,тўғри. Қоринчалар комплекс ўзгармаган,бир –бирига ўхшаш регуляр,аррасимон шакилдаги бўлмачалар тўлқини F. СОЭ – 32 мм/с


6 масала

УАВ назоратида 60 ёшли бемор, ЮИК: сабабли мунтазам  даволаниб туради. Уйда мунтазам равишда нитросорбид, фуросемид, аспирин қабул қилади. Кейинги ойларда беморнинг ҳолати кескин ёмонлашган. Оёқларида кечга бориб кучаювчи шиш, ўнг қовурғаси соҳасида оғирлик пайдо бўлган, нафас қисиши кучайган ва пушти ранг балгам ажралиши кузатилган.

Объектив кўрикда: ортопноэ ҳолати, диффуз оёқларида шиш. Ўпкаларда  пастки қисмларида майда пуфакчали бўғиқ нам хириллашлар. Нафас  олиш  сони бир дақиқада 28 та. Юрак тонлари бўғиқ, бир маромда, II тон акценти ўпка  артериясида. Юрак уриш  сони бир дақиқада 96 та. АБ 130/70 мм симоб устуни. Жигар 3 см га катталашган, оғриқли.  ЭКГ: чап қоринча  гипертрофияси  ва юрак ўнг бўлмачаси зўриқиши белгилари.


7  Масала

К. исмли бемор, 62 ёшда УАВ га бир йилдан буён  харакатда юрак соҳаси сиқиб оғришидан шикоят билан мурожат қилди.        Беморнинг сўзларига қараганда оғриқ бир йилдан буён кузатилади ва у  хотинининг ўлимидан сўнг бошланган. Оғриқ юрганида пайдо бўлади ва чап елкасига тарқалади, тинч холатда йўқолади. Шунингдек вақти-вақти билан йўтал тутиб, балғам ажралади. Беморнинг отаси миокард инфарктидан вафот этган. Кунига 20 дона сигарет чекади.  Охирги кунларда огрик кучайиб, кунига 5-7 таблетка нитросорбит кабул килган.

Объектив кўрилганда: терида ўзгаришлар йўқ.  Юрак тонлари бир маромда, аниқ. А/Б 140/70 мм.симоб устунига тенг. Тана ҳарорати -36,5° С. Тана вазни индекси – 34.

Нb- 118 г/л; Эр-3,7х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ – 7 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: 100 мл, ранги о/с, солиштирма оғирлиги – 1015, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 1-2/1; Наҳорда қондаги қанд миқдори– 5,5 ммоль/л; ЭКГ – манфий Т тишча, яккаланган коринчалар экстрасистолия. Қондаги умумий холестерин – 8,8 ммоль/л.


8-масала

К. исмли 52 ёшли  бемор аёл,  УАВ кабулида юраги сиқилиб оғриётган-лигидан шикоят билан мурожаат қилди, оғриқ 5 та нитросорбит таблеткаси ичса ҳам ўтиб кетмаган, чап қўли увушиб, боши айланган.      Бемор кўрикдан ўтказилганда у асабийлашган, тери қопламалари ёпишқоқ, совуқ,  пульс 1 дақиқада 98 марта, А\Б 100\60 мм.симоб устунига тенг, вазни 100 кг, бўйи 1м 67см. Курик пайтида бемор хушни йукотган

ЭКГ –ST  сегменти  аVF тармоқда изолиниядан юқорида, III да – ST пастда; I, аVL да изолиниядан пастда, V1 тармогида битта деформацияланган ORS.


9-масала

К. исмли  бемор, 42 ёшда, ҳайдовчи, иш вақти тугагандан сўнг эрталаб УАВ га кўкрак қафасининг чап қисмида оғриқ безовта қилаётгани, ҳаракатланганда кучайишига, чап қўли увушиб қолишига шикоят билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига қараганда бир йилдан буён оғриқ сезади, касалликнинг бошланишини ҳеч нима билан боғламайди. Юрак 1 дақиқада 70 та уради, А\Б 120\70 мм.симоб устуни, ТВИ 29. Кукрак кафасининг чап томони нуқтаси пайпаслаб кўрилганда оғриқ сезилади. Бўйин фаол ҳаракати сусайган.    Нb- 130 г/л; Эр-3,8х10/12 л; Л- 6,8х10/9 л. ЭЧТ – 3 мм/с. Қоннинг умумий таҳлили ва ЭКГ ўзгаришсиз. Қондаги мочевина ва креатинин кўрсаткичлари –меъёрида. Умумий холестерин – 4,5 ммоль/л. Умуртқанинг кўкрак қисми рентгени:  умуртқалараро оралиқнинг торайганлиги белгилари.


10 масала

К. исмли бемор, 22 ёшда, УАВга юраги санчиб оғриши, юрганида кучаядиган юрак ўйноғи, ўта ҳолсизлик ва тинч ҳолатда вакти-вакти билан ҳам ҳарсиллашдан шикоят билан мурожат қилди.       Беморнинг сўзларига қараганда юрак соҳасида оғриқни хеч нима билан богламайди. 3 боласи бор.    Юрак уриши 1 дақиқада 100 марта; А\Б 90\60 мм. симоб устунига тенг, нафас олиш сони бир дақиқада 20 марта, юрак чегаралари кенгаймаган, тонлари бўғиқ, чўққида систолик шовқин, оёқлари бир оз шиш. ЭКГ: ритм синусли, якка  қоринчалар экстрасистолияси. Нb- 75 г/л; Эр-2,7х10/12 л; Л- 6,5х10/9 л. ЭЧТ – 13 мм/с.  Сийдикнинг умумий таҳлили: 200 мл, ранги –оч сариқ, солиштирма оғирлиги–1021, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-4/1; АлТ – 0,86; АсТ- 0,52.


11 масала

 К. исмли бемор, 43 ёшда, кунига 40 тагача сигарет чекади, сўзларига қараганда тез-тез шамоллаб туради, оёқ веналари варикоз касаллигига чалинган, руҳий-эмоционал стрессдан сўнг эрталаб тўш ортидаги оғриқдан уйғонган ва тўсатдан хансираш бошланган, йўталганида, балғамида қон пиликчалари пайдо бўлган. Валидол қабул қилганда оғриқ пасаймаган. Бир неча соат ўтгач УАВни чақирган.

Бемор кўрикдан ўтказилаётганда асабийлашган; тери қопламлари кўкарган. Юрак  – ўпка  артерияси устида  II тон кучсизланган; юрак уриши 1 дақиқада 108 та, А\Б 90\60 мм.симоб устуни,  ўпкаларида везикулар нафас,  жарангдор  ҳул хириллашлар  эшитилади. Тана вазни индекси – 39.

ЭКГ:  юрак ўнг бўлимларида  зўриққанлик белгилари.


12 масала

ҚВП га биринчи марта 39 ёшдаги бемор хуружсимон йўтал, хансираш ва қувватсизлик шикоятлари билан мурожаат қилди. Юқоридаги шикоятлар бахордан буён 6-7 ой давомида безовта қилади. Беморнинг онаси бронхиал астма билан оғриган. Бу белгиларни бемор даврий равишда кундузлари хафтада 1 марта, тунлари камроқ (ойига 2 мартадан кўп бўлмаган) кузатилади. Хуружлар орасидаги даврда бемор ўзини яхши сезади.

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади).

Ёшлигида тез-тез шамоллаб турган. Оилали, такси хайдовчиси бўлиб ишлайди, кунига 14-15 та сигарет чекади. Беморнинг умумий ахволи қониқарли, ўпкасида сусайган везикуляр нафас фонида қуруқ тарқоқ хуштаксимон хириллашлар. Нафас олиш сони тинч холатда 18 та.


13 масала

УАШ қабулига 48 ёшдаги эркак шиллиқ-йирингли балғам ажралиши билан кечувчи йўтал, терлаш, тана хароратининг ошиши ва умумий холсизликка шикоят қилиб келди. Юқоридаги шикоятлар 2 хафта давомида ЎРВИ дан сўнг безовта қилган.

Ёшлигида хеч қандай касалликка чалинмаган, қирда чўпон бўлиб ишлайди. Кўп йиллар давомида 19-20 дона дан сигарет чекади. Умумий ахволи ўрта оғирликда. Аускультацияда: нафас чиқаришнинг узайиши билан кечувчи дағал нафас, ўнг томонда ўрта умров чизиғи бўлаб IY-Y қовурғалар оралиғида майда пуффакчали нам  ва тарқоқ  қуруқ  хириллашлар. Нафас олиш сони 1 дақиқада 22 та. АҚБ 120/80 мм сим.уст.


14 масала

УАШ га 46 ёшдаги бемор эрталаб уйғонганда ва кечқурун пайдо бўладиган, йирингли балғам кечувчи йўталга шикоятлари билан мурожаат қилди. Юқоридаги шикоятлар бир неча йилдан буён безовта қилади. Аммо қиш бошланиши билан тана харорати 38*С гача кўтарилиб балғам миқдори кунига 120-150 мл гача кўпайиб, баъзан таркибида қон пайдо бўлади. Шунингдек беморни холсизлик ва тана вазни камайганлиги безовта қилади. Ушбу касаллик мунособати билан бир неча маротаба даволанган.

Ёшлигида тез-тез шамоллаб пульмонолог рўйхатида турган. Такси хайдовчиси бўлиб ишлайди. Чекади (чекишни ташлашга харакат қилган). Стационар даволанишдан воз кечмоқда. Умумий ахволи ўртача оғирликда, кўкрак қафаси бочкасимон, тирноқлари “соат шишаси” шаклида. Ўпкасида ўнг тарафида дағал нафас фонида жарангсиз нам хириллашлар эшитилади. Нафас олиш сони 1 дақиқада 21 та. АҚБ 120/80 мм сим.уст. Юрак чегаралари ўнга силжиган.


15 масала

УАВ га 55 ёшли АГ дан азият чекувчи аёл мурожаат қилиб юрак соҳаси сиқиб оғришидан шикоят қилди.Беморнинг сўзларига қараганда 5 йилдан буён АГдан азият чекади, шу сабабли эналаприл қабул қилади. Оғриқ 10 кун олдин қаттиқ асабийлашганидан сўнг пайдо бўлган. Оғриқ вақти-вақти билан, айниқса жисмоний зўриқишдан сўнг пайдо бўлиб туради, чап елкасига тарқалади, тўхтаганидан кейин 15 дақиқалар ўтгач ўтиб кетади. Чекади, баъзан спиртли ичимликлар ичиб туради.

Объектив кўрикда: терида ўзгаришлар йўқ. Юрак тонлари бир маромда, аниқ.  А/Б 155/95 мм.симоб устуни, тана ҳарорати -36,5° С. Вазни 98 кг, бўйи – 161 см. Офтальмоскопия: артериянинг иккала томонида ҳам веналар конус шаклида торайиб кетган.

Нb- 122 г/л; Эр-3,2х10/12 л; Л- 6,3х10/9 л. ЭЧТ – 5 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: 100 мл, оч сариқ рангда, солиштирма оғирлиги – 1015, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 2-4/1; Наҳорда қондаги қанд миқдори – 5,5 ммоль/л; ЭКГ – чап қоринча  гипертрофияси белгилари. Қондаги умумий холистерин миқдори – 9,8 ммоль/л.


16 масала

28 ёшли аёл УАВ қабулига ютиш қийинлашганлиги, юз териси тортишиши, бўғимларда оғриқ, қўл бармоқлари увишиб ва совқотишидан шикоят қилиб келди.

Анамнезидан ўзини ярим йилдан буён касал деб ҳисоблайди. Қора денгизда ёзги таътилда дам олаётганда юзига тошма тошиши, оёқ-қўллар совқотиши безовта қилган. Шу вақтгача шифокорга мурожаат қилмаган.Охирги 2 ҳафта давомида юқоридаги шикоятлар безовта қилганлиги сабаб шифокорга мурожаат қилган.

Объектив кўрикда: бемор озғин, ТВИ= 17кг/м2. Кўринарли шиллиқ қаватлари оқарган, юз териси мармар рангда. Бармоқлар ва билак териси индурацияси ва қаттиқланиши аниқланади. Рейно синдроми белгилари, тизза ва тирсак бўғимлари бир оз шишган. Умумий қон таҳлили: Нb-70г/л; РК-0,78; Эритроцитлар.-2.5 х10/12 л.Лейкоцитлар-4,3Х10/л. ЭЧТ 35 мм/соат. Умумий сийдик таҳлили: 200 мл, ранги – сариқ, с/о – 1021, оқсил – аbs, лейкоцитлар 3-4/1

Рентгенологик текширувда: қизилунгач дистал қисми млторикаси бузилиши, атония, қизилунгачда контраст моддани узоқ туриб қолиши, кардиал жом етишмовчилиги. Рефлюкс эзофагит.


17 масала

20 ёшли қиз юрак уриб кетиши енгил жисмоний харакатда нафас сиқиши, тизза бўғимида оғриқ ва шишга шикоят қилиб УАВ мурожат қилди.Анамнезида–сурункали тонзиллит ва куз-бахор ойларида полиартрит. Бўғим синдроми одатда 10-14 кун ичида изсиз ўтиб кетади. Бициллин терапия олиб юрган. Сўнгги ойларда нафас сиқиши ва юрак уриб кетиши безовта қилади. Турмушга чиқмаган.

Упкада везикулар нафас,  хриплар йўқ. Пальпацияда юрак чўққи турткиси чапга силжиган, кучайган ва тарқалган. Юракни чап нисбий тумтоқлик чегараси чапга силжиган. Талияси митрал кўринишда. Аускультацияда чўққида  I тон сусайган, ассилар соҳага узатилувчи систолик шовқин, ўпка артерияси устида  II тон акценти. Пульс бир дақиқада 94 марта. АБ 120/70 мм. симоб устунида.  Пальпацияда қорин юмшоқ  оғриқсиз. Жигар ўнг қобирға ёйида, талоқ катталашмаган.

Нb- 118 г/л., Эр-3,7х10/12 л., Л- 6,1х10/9 л., ЭЧТ – 12 мм/с.; Сийдикнинг умумий тахлили: хажми 100 мл,  ранги оч сариқ, солиштирма оғирлиги–1015,  оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-5/1; ЭКГ: чап қоринча ва бўлмача гипертрофияси  белгилари, якка қоринчалар экстрасистолиялари ва  1 даражадаги АВ-блокада.


18 масала

44 ёшли беморни бир йил давомида харсиллаш, юракни тез баъзан тўхтаб–тўхтаб уриши ва жисмоний зўриқишда тўш ортидаги оғриқлар безовта қилади. Сўнгги вақтларда тунлари ва горизонтал холатда бўғилиш хуружлари пайдо бўлди.

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади)

Анамнезида: отаси 50 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этган. Ўзи ёшлигида вирусли гепатит ўтказган. Касаллигини бошланишини хеч нарса билан боғламайди.

Перкуссияда юракни нисбий  тўмтоқлик чегараси: ўнгги – ўнг парастернал чизиқдан  +1,5 см, чап чегараси олдинги қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб VI қобирға оралиғида.  Аускультацияда: юрак тонлари бўғиқлашган, чўққида ва тўш суяги ханжарсимон ўсимтаси асосида  систолик шовқин. Юрак ва томир  уриш сони бир дақиқада 104 та аритмик якка экстрацистолиялар билан. АБ 130/80 мм.симоб устунида. Жигар +4 см, бир мунча оғриқли, талоқ катталашмаган. Болдирда шишлар.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 120 г/л; Эр-3,8х10/12 л; Л- 6,5х10/9 л. ЭЧТ – 7 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 100 мл, сомон рангида, солиштирма оғирлиги – 1019, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-4/1; Наҳорда қондаги шакар – 4,8 ммоль/л; Умумий холестерин – 5,5 ммоль/л. АлТ – 0,26; АсТ- 0,52. ЭхоКГ:  иккала қоринчалар дилятацияси, систола вақтида қоринчалараро тўсиқнинг  пародоксал харакати.

ЭКГ- чап ва ўнг қоринчалар гипертрофияси белгилари хамда якка  қоринчалар экстрацистолиялари.


19 масала

 56 ёшли бемор бир йил илгари чап қоринча олдинги деворининг трансмурал миокард инфарктини ўтказган. Сўнгги икки хафта давомида хансираш, оёқларда шиш ва чап қобирға остида оғирлик хисси безовта қилмоқда.

Объектив кўрикда тери қопламлари рангпар, лаблари кўкарган. Перкуссияда юракни нисбий  тўмтоқлик чегараси ўнгга ва чапга кенгайга. Юрак турткиси аниқланади. Аускультацияда  чўққида  систолик шовқин, ўпка артерияси устида II тон акценти.   Юрак ва томир  уриши сони бир дақиқада 100 та ритмик.   Жигар +4 см, бир мунча оғриқли,  болдирда шишлар. Бўйи 165 см, тана  вазни  101 кг.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 120 г/л; Эр-3,8х10/12 л; Л- 6,5х10/9 л. ЭЧТ – 7 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 100 мл, сомон рангида, солиштирма оғирлиги – 1019, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-4/1; Наҳорда қондаги шакар – 4,8 ммоль/л; Умумий холестерин – 8,7 ммоль/л. АлТ – 0,26; АсТ- 0,52. ЭКГ- чап қоринча гипертрофияси белгилари.


20 масала

32 ёшли киши УАВ юрагининг  нотекис уриши ва хансираш каби шикоятлар билан мурожат қилди.

Ўткир респиратор вирусли инфекция ўтказгандан сўнг касаллик бошланган. Олдин юрак сохасида оғриқ, кейин холсизлик ва бош оғриғи пайдо бўлган. Аспирин қабул қилган лекин ахволида ўзгариш кузатилмаган.  Кейинроқ енгил жисмоний харакатда хам хансираш  ва юракнинг нотўғри уриши қўшилган.  Кунда  1 пачка атрофида сигарета чекади.

Объектив: I тон юрак чўққисида ва тўш суяги ханжарсимон ўсмаси асосида сусайган. Юрак ва томир  уриш сони бир дақиқада 60-99 та  аритмик.  АБ 120/80 мм. симоб устунига тенг. Қорни юмшоқ, оғриқсиз. Жигар ва талоқ  катталашмаган.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 110 г/л; Эр-3,4х10/12 л; Л- 11,9х10/9 л. ЭЧТ -29 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 115 мл, сомон рангида, солиштирма оғирлиги – 1012, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 2-3/1. ЭКГ:  PQ  интервали барча тармоқларда 0.24 сек,  QRS комплексини регулар бўлмаган тушиб қолиши,  якка – якка  кузатиладиган қоринчалар экстрасистолиялари.


21 масала

18  ёшли йигитда ҚВП ўтказилган  профилактик кўрик вақтида кўкрак қафасининг чап  қисмида  жарангдор  систолик  шовқин  аниқланди.

Сўраб суриштирилганда уни жисмоний зўриқиш  вақтида хансираш ва юрак уриб кетиши безовта қилиши аниқланди. Тез-тез шамоллаб туради.

Объектив: Тери қопламлари рангпар, лаблари кўкарган, ёноқлари бирмунча қизарган, кўзлари остида қора халқалар.  Ўпкалари устида  везикулар нафас, хриплар  йўқ. Юрак ва томир  уриш сони бир дақиқада 78 та ритмик.  АБ 110/70 мм. симоб устунига те- нг. Унча катта бўлмаган юрак букриси ва чегараларнинг юқори ва ўнгга кенгайганлиги аниқланади.  Аускультацияда:  чап томонда тўш суяги қирғоғида III-IV қобирғалар оралиғида жарангдор  систолик  шовқин, ўпка артерияси устида  II тон акценти. Қорни юмшоқ, оғриқсиз. Жигар ва талоқ  катталашмаган. Шишлар йўқ.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 115 г/л; Эр-3,9х10/12 л; Л- 7,5х10/9 л. ЭЧТ – 8 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 120 мл, сомон рангида, солиштирма оғирлиги – 1026, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 2-3/1;

ЭКГ: ўнг бўлмача ва  қоринча гипертрофияси белгилари. ЭхоКГ: қоринчалар аро тўсиқда  1 см  ўлчамдаги дефект.

 

22 масала

34 ёшли  Ю. исмли бемор  юрак соҳасида нохушлик, ҳарсиллаш, ўнг қобирға остида оғирлик ҳисси, кўнгил айниши ва диурезни камайиши каби шикоятлар билан УАВ мурожат қилди. 

Анамнезида: Ёшлигидан ревматизм ва юракни митрал нўқсони билан оғрийди. Жаррохлик амалиёти билан даволаш тавсия этилганда рад этган. Сўнгги икки йилда хансираш,  шишлар ва юракни нотўғри уриши безовта қилади.

Объектив: юзлари шишинқираган, цианоз, бўйин веналари шишган. Юрак чега- ралари кўндалангига кенгайган, чўққи турткиси сусайган, тонлари бўғиқлашган, перикард ишқаланиш шовқини ва чўққида  систоло- диастолик  шовқин эшитилади. Пульси бир дақиқада 104 та, тез-тез, кичик тўлишишда,  аритмик. Юрак қисқаришлари сони 130, АБ 90/60 мм. симоб устунига тенг.  Қорни юмшоқ  оғриқсиз, ўнг қобирға ёйи остида сезгирлик. Жигар  +4+5 см, пальпацияда оғриқли, бирмунча қаттиқлашган, талоқ катталашмаган. Оёқларда шишлар.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 114 г/л; Эр-3,2х10/12 л; Л- 11,9х10/9 л. ЭЧТ -25 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 115 мл, сомон рангида, солиштирма оғирлиги – 1024, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 2-3/1.   ЭКГ: ўнг бўлмача ва  қоринча гипертрофияси белгилари, тишчалар волтажи  паст,  хилпилловчи аритмия.

 

23 масала

27 ёшар эркакда 11 йил илгари юқори қон босими мавжудлиги аниқланган. Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

АГ тасодифан профилактик кўрик вақтида аниқланган. Вақти-вақти билан тана ҳарорати субфибрил даражагача кўтарилиб туради, шунингдек оёқлар ва чап қўлда увишиш, оғриқ, совуқ қотиш ҳисси безовта қилади.

Объектив кўрикда тана тўзилиши меъёрда, шишлар йуқ, чап билак артериясида томир уриши аниқланмайди. А/Бўғим ўнг қўлда 230/120 мм симоб устунига тенг. Пальпацияда юрак чўққи турткисичапга силжиган, кучайган ва ёпилган. Шунингдек чап нисбий чегараси ҳам чапга силжиган. Аускультацияда киндикдан чап томонда систолик шовқин.

ЭКГ да чап қоринча гипертрофияси белгилари. Умумий қон таҳлили:

Нв-96 г/л., лейкоцитлар-6,3х109/л., ЭЧТ-20 мм/с. Сийдик таҳлили: солиштирма оғирлиги-1025, оқсил-0,66‰, лейкоцитлар 2-4/1, эритроцитлар 1-2/1, ўзгармаган.

 

 

24 масала

 25 ёшли аёлда харсиллаш, тана ҳароратининг кўтарилиши, яққол намоён  бўлган холсизлик ва терисида тошмалар кузатилмоқда. 

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади).

Касаллик  бошланишини бемор аборт билан боғлайди. Касаллик 20 кун илгари бугунги кунга қадар давом этаётган тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошланган. Кейин юрак сохасида оғриқ, юрак уриб кетиши ва хансираш қўшилган. Сўнг бемор танасида тошмалар ва бош оғриғи пайдо бўлди.  Турмушга чиққан, иккита фарзанди бор.

Объектив: юзи шишинқираган. Териси қахва билан сут аралашмаси кўринишида.  Қўл ва  оёқларида  хамда қорнининг ён томонларида  геморрагик тошмалар. Юракнинг чап нисбий тўмтоқлик чегараси чапга  силжиган.  Аускультацияда чўққида  I тон сусайган,  систолик шовқин. Пульс ва юрак уриши  бир дақиқада 110 та,  АБ 160/100 мм. симоб устунига тенг.  Қорни юмшоқ, чап қобирға ёйи остида  оғриқли. Жигар +3 см.

Қоннинг умумий тахлилида: Нb- 117 г/л; Эр-3,2х10/12 л; Л- 12,5х10/9 л. ЭЧТ -36 мм/с. Сийдикнинг умумий тахлилида: 100 мл,  солиштирма оғирлиги – 1013, оқсил –2,4%,  лейкоцитлар 4-6/1, эритроцитлар 15-20/1  ўзгарганлари хисобига, цилиндрлар – 8-10/1.

ЭКГ: чап  қоринча  гипертрофияси белгилари.  ЭхоКГ: митрал қопқоқчаларда вегетация.

 

25 масала

35 ёшли аёл юрак уриб кетиши, қалтираш, танасининг исиб кетиш ҳисси ва кўплаб тер ажралиши билан кечувчи кучли бош оғриғи хуружларига шикоят билан УАВ га мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади). Юқоридаги шикоятлар илк бора уч йил илгари пайдо бўлган. Хуруж бўлмаган вақтларда ўзини соғлом ҳисоблайди. Хуружлар қон босимини 250/130 мм симоб устунигача кўтарилиши билан кечади ва 15-25 дақиқа давом этиб аксарият холларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Гипотензив дорилардан азельфан, клофеллин самара бермайди. Кунда 20 донагача сигарет чакади.

Объектив кўрикда аҳволи қониқарли, томир уриши бир дақиқада 88та, бирмунча зўриққан. А/Б 140/90 мм симоб устунига тенг, юрак тонлари яққол, аорта устида II-тон акценти. Кўз туби артериялари торайган.

Нb-122г/л, Эр-4,1х10/12л, Л-8,5х10/9л, ЭЧТ-5мм/с. Сийдик таҳлилида ҳажми 200мл, ранги-оч сариқ, солиштирма оғирлиги 1019, оқсил-аниқланмаган, лейкоцитлар 1-2/1. қонда наҳорги шакар миқдори 4,8 ммоль/л, холестерин 5,5 ммоль/л, сийдик билан адреналин ва норадреналин ажралиши меъёрдан юқори. Ванилинбодом кислотаси миқдори қонда ва сийдикда ошган.

 

 

26 масала

Қишлоқ врачлик пунктига  32 ёшли аёл бошдаги оғриқлар билан шикоят қилиб мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Бир йил илгари дўстлари билан тоғда бўлганда 5-6 соат ёмғир остида қолишган ва ундан сўнг юзлари ва оёқларида шишлар пайдо бўлиб, тезда ўтиб кетган. Бир неча ой ўтгач беморни бош оғриқлари безовта қила бошлаган.

Объектив кўрикда: fasies nefrotica, оёқ-қўлларида шишлар, териси қуруқ ва рангпар. Юрак аускультациясида аорта устида II-тон акценти, чўққида юмшоқ систолик шовқин, томир уриши бир дақиқада 80 марта, А/Б-210/120 мм симоб устунигв тенг. Бел соҳасини уриб кўриш синамаси икки томонлама манфий. Офтальмоскопияда артериялар торайган. Қоннинг умумий таҳлили: Нв-110г/л, Эр-3,5х10/12л, Л-6,4х10/9л, ЭЧТ 17 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: ҳажми 100 мл, солиштирма оғирлиги 1013, оқсил 2,6%, лейкоцитлар 4-6/1, эритроцитлар ўзгарган, майдонида 8-10/1, цилиндрлар 3-5/1. қонда мочевинв ва креатинин миқдори меъёрда, холестерин 8,5 ммоль/л. Ничипоренко бўйича таҳлилида 1 мл сийдикда эритроцитлар 6000, лейкоцитлар 2500.

 

 

27-масала

45 ёшли эркак УАВ га қон босимининг кўтарилиши, бош оғриғи ва ташналик каби шикоятлар  билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига кўра, кам ҳаракат ҳаёт кечиради. Касалликни келиб чиқишини руҳий зўриқишлар билан боғлайди. Бемор амбулатор картасида сўнгги йилда А/Бўғим уч марта 160/100 мм симоб устунигача кўтарилиши қайд этилган. Қон босими сўнгги ўлчанганда 170/90 мм симоб устунига тенг. Отаси миокард инфарктидан, онаси инсультдан ўлган, акасида юқори АГ. Сўраб-суриштирганда бемор сўнгги вақтда ташналик, кўп ва тез-тез сийдик ажралиши безовта қилишини такидлади. Кунда 20-25 донагача сигарет чакади. Объектив кўрикда териси ўзгаришсиз, қон босими 170/100 мм симоб устуни. Юрак соҳасини пальпация қилганда чўққи тўрткиси чапга силжиган, кучайган ва тарқалган. Чап чегараси чапга силжиган. Аускультацияда аорта устида II-тон акценти. Тана вазни индекси 36-га тенг. Томир уриши дақиқада 79 ритмик. Кўз тўр парда артерияларининг торайиши. Сийдикнинг умумий тахлили 1015, оқсил йўқ, лейкоцитлар кўрув майдонида 1-2/1. наҳорда қондаги қанд миқдори 9,5ммоль/л, холестерин 5,8.ммоль/ л, ЭКГ да чап қоринча гипертрофияси белгилари.

 

28-масала

 УАВ га  35 ёшли аёл  кучайиб борувчи ҳолсизлик, бош оғриғи ва қон босимини кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига қараганда икки йил давомида кучайиб борувчи ҳолсизлик, бош оғрии, оғиз қуриши ва ташналик безовта қилади. Аста-секин бел ва ойқларда оғриқ, уйқучанлик ҳотиранинг сусайиши, ҳайз кўриш циклининг бузилиши, соч тўкилиши қўшилган. Утган давр мобайнида тана вазни ошиб кетган. Аҳволи ёмонлашганини ҳомиладорлик ва туғруқлар билан боғлайди. Оилали, тўрт фарзанди бор.

Объектив кўрикда излари ойсимон, танасида ёғ туқимаси ўтирган, оёқ-қўллари ингичка, қорни ва сонмда алвон сиёҳ ранг ҳошиялар бор. Болдирларида қонталашлар бор. Ўпкаси цстида везикуляр нафас, юрак тонлари ритмик, аортада II-тон акцентли, чуққида систолик шовқин. Томир уриши бир дақиқада 98 марта, ритмик, А/Бўғим 170/100 мм симоб устунига тенг. Беморнинг бўйи 165 см, тана вазни 97 кг.

Офтальмоскопияда артерия ва веналар кесишувида веналарни пружина кўринишидаги ўгаришлари.

Нв 10,5 г/л, Эр.- 3,1х10/12л, л.- 6,5х10/9л. ЭЧТ-7мм/с. Сийдигининг умумий таҳлили-улчами 200мл, ранги тиниқ, солиштирма оғирлиги 1009, оқсил йуқ, лейкоцитлар кўриш майдонида 3-4/1. наҳорда қонда шакар миқдори 8,8 ммоль/л. ЭКГ да чап қоринча гиперторофияси белгилари. Бош мия суяги рентгенографиясида турк эгари кенгайган, деворларида остеоророз белгилари. Зимницкий синамасда бир-кеча суткалик диурез 3,5 литр, ундан кундузгиси 1,5, тунгиси 2,0, солиштирма оғирлиги 1007 дан 2024 гача. Қонда АлТ-0,26, АсТ-0,52, АКТГ ва кортикостероидлар кўрсаткичи юқори.

 

29-масала

 29 ёшли эркак киши қон тупуриш, бош айланиши, ҳансираш, тўш остида қаттиқ оғриқнинг  2 соат олдин тўсатдан бошланиб кучая бошлагани сабабли уйига чақирув берган.   

Қўшимча маълумотлар (муаммони ҳал қилиш жараёнида бериб борилади)  

Бемор безовта. Экспиратор  ҳансираш. НОС бир дақиқада  35 марта.   Аускультацияда: кучсиз везикуляр нафас ва ўпка ўрта бўлакларида  нам хириллашлар эшитилади Юрак: ўпка артериясида  II тон  кучсизланган. Пульси бир дақиқада  120 марта. АҚБ -90\60 мм.сим.уст.

ЭКГ:  юрак бўлмалари зўриқиш белгилари.

 

30 масала

 ҚВПга 26 ёшли аёл қуйидаги шикоятларига кўра келди: ҳансираш,  унинг жисмоний ҳаракатда кучайиши, қуруқ йўтал ва охирида  қон тупуриш.

  

Бир йилдан буён тоби йўқ. Оғриқлар олдин тизза бўғимларида  бошланиб  кейин шишган, сўнг бошка бўғимларга ўтган, бир неча марта ангинани оёқда юриб ўтказган.     Шундан сўнг озроқ жисмоний зўриқишда ҳансираш, юрак уйноғи, юрак соҳасида санчувчи оғриқ, тез чарчаш юзага кела бошлаган. Сўнгги бир  ойда аҳволи ёмонлашган.

Объектив кўрикда: тана ҳарорати 37,2°С.  Умумий ахволи ўрта оғирликда.  Тери қопламлари ва шиллиқ қаватлари кўкимтир.Ўпкада  везикуляр   нафас, ўпка пастки бўлимларида нам майда пуфакли хириллашлар эшитилади. НОС бир дақиқада  26 марта.

Пальпацияда юрак чуққисида “мушук хуриллаши” симптоми аниқланади. Юракнинг юқори нисбий чегараси 2 қовурғалараро соҳада аниқланади. Аускультацияда   1-   тон   карсилловчи,  диастолик шовқин, ўпка артерияси устида  2- тон акценти. ЮУС бир дақиқада  110 марта. АҚБ -110/70 мм.сим.уст.  Абдоминал патология йўқ..

31 масала

36 ёшли аёл, уй бекаси, УАВ га оёқ ва қўл бўғимларидаги оғриқ ва шишдан шикоят  билан мурожат қилди.

Беморнинг сўзларига кўра, 4 ой илгари ўтказилган ўткир респератор касаллигидан сўнг II ва III кафт бармоқлари ҳамда иккала қўл II, III, IV бармоқларининг проксимал ва билак бўғимларида оғриқ  ва шиш пайдо бўлган, ўзини лоҳас ҳис қилади, ҳозиргача давом этувчи эрталабки карахтлик қўшилган. Шу билан бирга, юқорида санаб ўтилган белгилар   ҳаракатнинг чегараланиши, ҳолсизлик ва тана ҳароратининг 37,2°С гача кўтарилиши билан бирга кечган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. Зарарли одатлари йўқ.Кафтнинг II ва III, оёқ-қўл панжаси II, III, IV бармоқлари проксимал ва билак-кафт усти бўғимларида дефигурация ҳамда шиш кузатилади, уларда ҳаракатлар чекланган. Суяклараро мушаклари атрофияси кўзга ташланади. Тери қоплами рангпар, тоза. Ички аъзолар ўзгаришсиз. А/Б 110/75 мм.с.устунига тенг. тана ҳарорати -37,1° С.

Нb- 100 г/л; Эр-3,1х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ- 37 мм/с. Сийдикнинг умумий  таҳлили ва. ЭКГ – ўзгаришлар йўқ.. Қўл бармоқлари рентгенографиясида–остеопороз, бармоқлар проксимал бўғимлари оралиқларининг сезиларли  торайиши,  якка  узурациялар. Кўкрак қафаси рентгенида ўзгаришлар йўқ.. С-реактив оқсил ++; РО – манфий

 

32 масала

В. исмли бемор, 59 ёшда, УАВга  оёқларидаги шишдан шикоят билан мурожаат қилди. Бундан ташқари сўнгги 2 ҳафта ичида хансираш зўрайганлиги ва тунда бўғилиб қолиш хуружлари пайдо бўлганлиги сабабли навбатдан ташқари таътил олишига тўғри келган.

Ҳолати ёмонлашганини ҳеч нима билан боғлай олмайди. Бир йил илгари юрак уриши тезлашганлиги, нафаси қисганлигини сезган, бироқ бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетган, баъзида оёқлари шишган. Жисмоний юкламадан сўнг озроқ ҳолсизлик кузатилган. Ҳеч қаерда даволанмаган.

Кўрикдан ўтказилганда оёқларида шиш, лаблари кўкарган, нафас олиш сони тинч холатда бир дақиқада 27 та, юрак уриши нотекис бир дақиқада 105 та, А/Б 120/70 мм. симоб. уст. Ўпка аускультациясида пастки қисмларда майда пуфакчали нам хириллашлар, юрак чегаралари кўндлангига кенгайган, жигар 4-5 см га катталашган.

Қоннинг умумий таҳлили: Нb- 120 г/л, Эр-3,8х10/12 л, Л- 6,5х10/9 л, ЭЧТ – 7 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: 100 мл, ранги – оч сариқ,  солиштирма оғирлиги–1019, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-4/1. Наҳорда қондаги қанд миқдори – 4,8 ммоль/л. Қондаги умумий холестерин  – 5,5 ммоль/л. АлТ – 0,26; АсТ- 0,52. ЭКГ: иккала қоринчанинг ҳам гипертрофияси белгилари. ЭхоКГ: иккала қоринча дилятацияси, систола вақтида қоринчалар оралиғи тўсиғининг парадоксал ҳаракати.

 

 

33 масала

36 ёшли аёл, уй бекаси, УАВ га оёқ ва қўл бўғимларидаги оғриқ ва шишдан шикоят  билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (муаммони  ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига кўра, 4 ой илгари ўтказилган ўткир респератор касаллигидан сўнг II ва III кафт бармоқлари ҳамда иккала қўл II, III, IV бармоқларининг проксимал ва билак бўғимларида оғриқ  ва шиш пайдо бўлган, ўзини лоҳас ҳис қилади, ҳозиргача давом этувчи эрталабки карахтлик қўшилган. Шу билан бирга, юқорида санаб ўтилган белгилар   ҳаракатнинг чегараланиши, ҳолсизлик ва тана ҳароратининг 37,2°С гача кўтарилиши билан бирга кечган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. Зарарли одатлари йўқ.

Кафтнинг II ва III, оёқ-қўл панжаси II, III, IV бармоқлари проксимал ва билак-кафт усти бўғимларида дефигурация ҳамда шиш кузатилади, уларда ҳаракатлар чекланган. Суяклараро мушаклари атрофияси кўзга ташланади. Тери қоплами рангпар, тоза. Ички аъзолар ўзгаришсиз. А/Б 110/75 мм.с.устунига тенг. тана ҳарорати -37,1° С.

Нb- 100 г/л; Эр-3,1х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ- 37 мм/с. Сийдикнинг умумий  таҳлили ва. ЭКГ – ўзгаришлар йўқ.. Қўл бармоқлари рентгенографиясида–остеопороз, бармоқлар проксимал бўғимлари оралиқларининг сезиларли  торайиши,  якка  узурациялар. Кўкрак қафаси рентгенида ўзгаришлар йўқ.. С-реактив оқсил ++; РО – манфий.

 

34 масала

52 ёшли эркак, банк ходими,  кўпроқ юқори калорияли овқатлар истеъмол қилади, УАВ га ўнг тизза бўғимидаги оғриқ ва шишдан шикоят билан мурожат қилди.

Қўшимча маълум отлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига кўра, охирги бир йил мобайнида бир неча бор оёқ кафти-бош бармоқ, кейинчалик болдир товон суягини бириктирувчи бўғимларида ўткир оғриқ  ва шиш кузатилган. Бу оғриқлар ибупрофен қабул қилгандан сўнг босилган. Кўп йиллардан буён чекади (кунида 20 донагача), гўштли таомлар истеъмол қилишни хуш кўради, спиртли ичимликлар истеъмол қилади. 2 йил олдин гонорея билан оғриган ва даволанган.

Бемор ортиқча тана вазнига эга, тизза бўғими шишган, унда гиперемия ва гипертермия кузатилади, ҳаракати чекланган. А/Б 135/89 мм.симоб устуни. Тери қопламлари пушти ранг, тоза. Ички аъзоларида ўзгаришлар йўқ. Тана вазни индекси  – 35,5.

Нb- 133 г/л; Эр-3,9х10/12 л; Л- 10,2х10/9 л. ЭЧТ- 15 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: сийдик кислотали тузлар, бошқа ўзгаришлар йўқ.. ЭКГ – меъёрида.. Тизза бўғимлари рентгени – «штамп» шаклидаги ўзгаришлар мавжуд. Сийдик кислотаси – 789 ммоль/л.     Қон креатини – 0,088 ммоль/л. Қондаги қанд миқдори– 4,5 ммоль/л. Умумий  холестерин 7,3 ммоль/л. Буйрак УТТ– чап буйракда конкрементлар мавжуд.

 

35 масала

УАВ га  30 ёшли аёл,  бурнида ва юзида эритематоз доғлар пайдо бўлгани, қўл бармоқлари бўғимларида оғриқ, шунингдек ўта ҳолсизлик ва нафаси қисиш каби шикоятлар билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига кўра, касаллик 3 ой олдин, абортдан сўнг, бармоқ бўғимларида оғриқ, ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошланган. Кейинроқ танасида, ундан кейин  юзида ҳам тошмалар пайдо бўлган. Ундан кейин эса озиб, сочлари тўкила бошлаган. Юқорида санаб ўтилган белгилар умумий ҳолсизлик билан бирга кузатилган. Иситма шу кунгача давом этмоқда.  Оилали, битта боласи бор. Зарарли одатлари йўқ.

Объектив кўрикда: кафт бўғимлари дефигурацияси кузатилади, уларнинг ҳаракати чекланган. Тери қоплами: қўшилиб кетган эритематоз доғлар кузатилади, улар атрофидаги соғлом теридан яққол фарқ қилади, бурунда ва юзда «волчанка капалаги» ҳосил қилган. Шунингдек қовоқларда шиш кўзга ташланади. Ўпкалар усти перкуссия қилинганда тўмтоқ товуш, аускультацияда нафас эшитилмайди.  А/Б 150/100 мм.сим.устунига тенг. тана ҳарорати -37,5° С.

Нb- 100 г/л; Эр-3,3х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ- 41 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: протеинурия, гематурия ва цилиндрурия кузатилади (ўзгарган эритроцитлар ҳисобига),. ЭКГда чап қоринча гипертрофияси белгилари. Қўл бармоқлари рентгени–остеопороз, панжа бўғимларида бўғим оралиқларининг сезиларли  қисқарганлиги. Кўкрак қафаси рентгенида икки томонлама экссудатив плеврит белгилари С-реактив оқсил ++; РО – манфий.

36 масала

УАВ га  50 ёшли бемор,  танасида тошмалар тошганлиги, болдир товон бўғимида, тизза, билак бўғимида ва умуртқа поғонаси ҳамда қуймичида оғриқ, шунингдек уларни белнинг пастки қисмидаги карахтлик ҳамда оғриқ билан бирга кечишига шикоят қилиб мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига қараганда, 7 ойдан буён тоби йўқ. Касаллик бошининг сочли қисмида тошмалар тошиши ва қичиши билан бошланган. Вақт ўтиши билан хасталик зўрайган, тошмалар бошқа жойларига, хусусан танасида ва оёқ-қўлларида ҳам пайдо бўлган. Касали юзасидан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. Бироқ сўнгги ойларда бўғимларида оғриқ безовта қила бошлаган, кейинчалик улар шиша бошлаган, ҳаракатлари бузилган, натижада шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Наслида тери касаллиги билан оғриганлар йўқ. Дерматологда кузатувда  турмайди. Баъзан спиртли ичимликлар ичиб туради, кунига 5-7 тагача сигарет чекади.

Объектив кўрикда: зарарланган бўғимларнинг букилувчи юзаларида, қорин ва белда йирик, географик шаклдаги ва пилакчалар кўринишидаги яққол намоён бўлувчи тошмалар аниқланади. Экссудатив ҳолатлар. Тошмалар юзасида унинг чегарасигача етиб бормайдиган, кўплаб майда пўст ташлаган соҳалар кўринади. Тошмаларнинг четларида эритематоз тожлар (қопламаси йўқ соҳаларида) мавжуд. Бармоқ, оёқ кафти, тизза бўғимлари шишган, пайпаслаб кўрилганда оғриқли. Фаол ҳаракатлар чегараланганлиги кўзга ташланади. Пассив ҳаракатланганда бўғим соҳаларида «крепитация» кузатилади.

А/Б 135/85 мм.сим..устунига тенг. Ички аъзолар ўзгаришсиз. Нb- 125 г/л; Эр-3,7х10/12 л; Л- 7,2х10/9 л. ЭЧТ- 33 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: ўзгаришсиз. Умуртқа поғонаси ва тос суяги рентгени: спондилит белгилари (умуртқанинг бел ва кўкрак соҳасидаги синдесмофит,  умуртқалар орасидаги дисклар билан боғланмаган) ва бир томонлама сакроилеита. ЭКГ: ўзгаришларсиз.

 

 

37-масала

 УАВ га  35 ёшли эркак,  чап тизза бўғимидаги оғриқ ва шишдан шикоят билан мурожат қилди.

Қўшимча маълумотлар (вазифани ҳал қилиш давомида берилади).

Беморнинг сўзларига қараганда муаммо 3 ой илгари бошланган. Ундан олдин эса тез-тез оғриқли сийган,  сийдик йўлидан ажратмалар пайдо бўлган. Якка ўзи яшайди. Кўп марта тасодифий жинсий алоқаларда бўлган. Чекади, спиртли ичимликлар ичишни хуш кўради. Вақти-вақти билан кўзлари  қизариб туради.

        Болдир товон суягини бириктирувчи бўғин шишган, унда  гиперемия ва гипертермия белгилари кузатилади, Ҳаракати чекланган. А/Б 125/85 мм.симоб устуни. Тери қопламалари кўздан кечирилганда – қўл ва оёқ кафтида дағаллашиб қотиб қолган тошмалар- папулалар ва пилакчалар  кузатилади. Ички аъзоларида ўзгаришлар йўқ.. Оғиз бўшлиғи ва томоқ кўрилганда–стоматит белгилари бор. Кўзда –конъюнктивит белгилари мавжуд. Жинсий аъзо текширилганда – олат бошчаси атрофида пўсти шўралашиб турган тошмалар (баланит белгилари) кузатилади. Аноректал текширувда – простата безининг ҳажми катталашган, силлиқ, оғриқли ва  эгатлар аниқланади. Тана  ҳарорати  -36,5° С.

Нb- 135 г/л; Эр-3,8х10/12 л; Л- 9,2х10/9 л. ЭЧГ- 19 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: лейкоцитурия. Болдир товон суягини бириктирувчи бўғин рентгени– «штамп» кўринишидаги ўзгаришлар ва якка-якка эрозиялар. Тос суяги рентгени – чап томон сакроилеити белгилари. Хламидия инфекциясига текширилганда– «+». Қоннинг Райт-Хеддельсон реакцияси – манфий.

 

38  Масала

К. исмли бемор, 62 ёшда УАВ га бир йилдан буён  харакатда юрак соҳаси сиқиб оғришидан шикоят билан мурожат қилди.        Беморнинг сўзларига қараганда оғриқ бир йилдан буён кузатилади ва у  хотинининг ўлимидан сўнг бошланган. Оғриқ юрганида пайдо бўлади ва чап елкасига тарқалади, тинч холатда йўқолади. Шунингдек вақти-вақти билан йўтал тутиб, балғам ажралади. Беморнинг отаси миокард инфарктидан вафот этган. Кунига 20 дона сигарет чекади.  Охирги кунларда огрик кучайиб, кунига 5-7 таблетка нитросорбит кабул килган.

Объектив кўрилганда: терида ўзгаришлар йўқ.  Юрак тонлари бир маромда, аниқ. А/Б 140/70 мм.симоб устунига тенг. Тана ҳарорати -36,5° С. Тана вазни индекси – 34.

Нb- 118 г/л; Эр-3,7х10/12 л; Л- 6,1х10/9 л. ЭЧТ – 7 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: 100 мл, ранги о/с, солиштирма оғирлиги – 1015, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 1-2/1; Наҳорда қондаги қанд миқдори– 5,5 ммоль/л; ЭКГ – манфий Т тишча, яккаланган коринчалар экстрасистолия. Қондаги умумий холестерин – 8,8 ммоль/л.

 

 

39 -масала

К. исмли 52 ёшли  бемор аёл,  УАВ кабулида юраги сиқилиб оғриётганлигидан шикоят билан мурожаат қилди, оғриқ 5 та нитросорбит таблеткаси ичса ҳам ўтиб кетмаган, чап қўли увушиб, боши айланган.      Бемор кўрикдан ўтказилганда у асабийлашган, тери қопламалари ёпишқоқ, совуқ,  пульс 1 дақиқада 98 марта, А\Б 100\60 мм.симоб устунига тенг, вазни 100 кг, бўйи 1м 67см. Курик пайтида бемор хушни йукотган

ЭКГ –ST  сегменти  аVF тармоқда изолиниядан юқорида, III да – ST пастда; I, аVL да изолиниядан пастда, V1 тармогида битта деформацияланган ORS.

 

 

40 масала

К. исмли бемор, 22 ёшда, УАВга юраги санчиб оғриши, юрганида кучаядиган юрак ўйноғи, ўта ҳолсизлик ва тинч ҳолатда вакти-вакти билан ҳам ҳарсиллашдан шикоят билан мурожат қилди.       Беморнинг сўзларига қараганда юрак соҳасида оғриқни хеч нима билан богламайди. 3 боласи бор.     Юрак уриши 1 дақиқада 100 марта; А\Б 90\60 мм. симоб устунига тенг, нафас олиш сони бир дақиқада 20 марта, юрак чегаралари кенгаймаган, тонлари бўғиқ, чўққида систолик шовқин, оёқлари бир оз шиш.        ЭКГ: ритм синусли, якка  қоринчалар экстрасистолияси.

Нb- 75 г/л; Эр-2,7х10/12 л; Л- 6,5х10/9 л. ЭЧТ – 13 мм/с.  Сийдикнинг умумий таҳлили: 200 мл, ранги –оч сариқ, солиштирма оғирлиги–1021, оқсил – йўқ, лейкоцитлар 3-4/1; АлТ – 0,86; АсТ- 0,52.

 

 

41 масала

 К. исмли бемор, 43 ёшда, кунига 40 тагача сигарет чекади, сўзларига қараганда тез-тез шамоллаб туради, оёқ веналари варикоз касаллигига чалинган, руҳий-эмоционал стрессдан сўнг эрталаб тўш ортидаги оғриқдан уйғонган ва тўсатдан хансираш бошланган, йўталганида, балғамида қон пиликчалари пайдо бўлган. Валидол қабул қилганда оғриқ пасаймаган. Бир неча соат ўтгач УАВни чақирган.

Бемор кўрикдан ўтказилаётганда асабийлашган; тери қопламлари кўкарган. Юрак  – ўпка  артерияси устида  II тон кучсизланган; юрак уриши 1 дақиқада 108 та, А\Б 90\60 мм.симоб устуни,  ўпкаларида везикулар нафас,  жарангдор  ҳул хириллашлар  эшитилади. Тана вазни индекси – 39.  ЭКГ:  юрак ўнг бўлимларида  зўриққанлик белгилари.