Жуда қизиқарли очиқ амалий машғулот бўлиб ўтди

1-сон Ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчи т.ф.н. Шоалимова З.М. томонидан “Сийдик чўкмаси ўзгаришлари. Ўткир ва сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит, интерстициал нефритда қиёсий ташхис. УАШ тактикаси.” мавзусидаги очиқ амалий машғулот ўтказилди.

Очиқ амалий машғулот 1-сон ички касалликлар кафедраси ҚВП модулида   2018 йил 30 апрель соат  8.30да бошланди. Катта ўқитувчи т.ф.н.Шоалимова З.М. даволаш факультети 609 А гурух талабаларига  Ички касалликлар фанидан “Сийдик чўкмаси ўзгаришлари. Ўткир ва сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит, интерстициал нефритда қиёсий ташхис. УАШ тактикаси.”мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. 8.30-9.00 эрталабки конференция.

Амбулатор беморлар курацияси ва уйга чақирувлар хисоботи.

9.00-11.00 электрон модул асосида ва ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаган холда назарий қисм мухокамаси: «Блитц-сўровнома» кўринишида ўтилган мавзуни қайтариш Сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит ва интерстициал нефрит қиёсий ташхисига таалуқли  мавзуларни инфограмма кўринишидаги  тарқатма материаллар ва «Пазл» интерфаол ўйини ёрдамида  мухокама қилиш, мавзуни турли градациядаги назарий саволлар билан бойитилган мультимедия ўйини   қўллаган холда тахлил қилиш  «Своя игра», патологик сийдик синдромида УАШ тактикаси бўйича кўргазмали тарқатма материал билан бирга «Структурланган дискуссия» ўтказиш. «Мотивации» усулини қўллаб сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит ва интерстициал нефритларни даволаш ва профилактикаси бўйича  гайдлайнслар, тавсияномаларлардан фойдаланган холда инфограммалар намойиши. 11.00 -11.30 тақдимот кўринишида муаммоли ўқитиш асосида клиник вазиятларни ечиш  ва органайзерлар мухокамаси. 11.30-11.55.  Икки кишидан иборат кичик гурухларда куп жавобли  ва мултимелияли тестларни ечиш.

12.40-14.00 нефрология бўлимида беморлар курацияси  ўтказилди.

Очиқ дарсида ТашВМОИ ички касалликлар профессори профессор А.А.Фозилов, 1 сон ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д. Нуриллаева Н.М., малака ошириш факультети очиқ дарслар бўйича масъули катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т., 2-сон Ички касалликлар кафедраси Салаева М.А., Тоғаева М.Х., ассистенти Рахматуллаева Г.К., кафедра ходимлари доцент Нуритдинова Н.Б., катта укитувчи Ярмухамедова Д.З., асс. Мавляноа С.И., Худойберганова Ш.Ш.лар иштирок этишди.

Сўзга кафедра мудири т.ф.д. Нуриллаева Н.М. чиқиб, очиқ дарс  материаллари  “Даволаш  иши” йўналиши квалификацион характеристикаси ва фан дастурига тўлиқ мос келиши. Катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т.ва катта ўқитувчи Ярмухамедова Д.З. очиқ дарс хакида ижобий фикр билдирдилар,   слайдлари тушунарли, замонавий маълумотлар келтирилган, аксарият слайдлар  график, тасвирлар, алгоритмлар билан бойитилган. Маълумотлар замонавий тавсияларга асосланган ва далилларга асосланган тиббиёт натижаларидан ахборотлар  келтирилган. Очиқ дарс интерактив тарзда олиб борилди, талабалар билан клиник холатлар ва ташхис намуналари ҳал қилинди.

Катта ўқитувчи т.ф.д.
Шоалимова З.М.


 

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.