Талабалар билан биргаликда «Хотира майдони, Мотамсаро аёл» ёдгорлигига ташриф буюрилди
ТТА даволаш факультети 408 гурух талабалари мураббий Зубайдуллаева М.Т. билан 9 май –Хотира ва кадрлаш кунига бағишлаб «Хотира майдони, Мотамсаро аёл» ёдгорлигига ташриф буюрилди.
Хотира майдони Мустақиллик майдонининг таркибий қисми ҳисобланиб, у улуғвор «Мотамсаро аёл» ёдгорлиги ёнига олиб боради. Хиёбоннинг икки томони бўйлаб миллий услубда нақшкор ёғоч устунлар ишланган қатор кетган айвонлар шаклидаги ёдгорлик мажмуаси жойлашган. Бу ердаги Хотира китобига Иккинчи жахон урушида халок бўлган Ўзбекистон фарзандларининг номлари абадий ёзиб кўйилган. Мураббий талабалар билан Ўзбекистонда уруш пайтида бир қанча юртдошлари халок бўлгани, канчаси ногирон бўлиб қайтгани хақида сўзлади. Шунингдек, мураббий Хотира ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Ўтганларни хотиралаш, кексаларни эъзозлаш – бизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини доимо ёдда сақлашимиз керак деб таъкидлади.