ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ТЕРАПИЯ БУЙИЧА ТАЛАБАЛАР РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ЎТКАЗИЛГАНИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йил 5-апрелдаги 314-сонли буйруғига, шунингдек ТТА нинг 2019 йил 20 апрельдаги279-буйруғига ва «Талабалар Республика Фан олимпиадаси Низоми»га асосан ТТА ташкилий қўмитаси қарорига кўра 13 май куни “Терапия” мутахассислиги бўйича II-босқич Фан олимпиадаси ўтказилди. Олимпиадани Низом талабларига риоя қилган ҳолда, адолатли ўтказиш мақсадида ташкилий қўмита аъзоси илмий ишлар проректори Ш.А.Боймурадов, ТТА илмий ишлар проректори д.м.н. Ф.Л.Азизова, ОЎМКХТРМ катта илмий ходими И.Алкаров, ТТА иқтидорли талабаларни илмий тадқиқодишларини ташкил этишбўлими бошлиғи А.А.Усманходжаева, Малака ошириш факультети ички касалликлар №1 кафедраси мудири доцент,т.ф.д. Н.М.Нуриллаева бошчилигида “Терапия” йўналиши бўйича ҳакамлар ҳайъати, адолат ва мандат комиссияси тузилди.
Низомгаасосан Олимпиада 4 турдаўтказилди. ИштирокэтувчиОТМлардантақдимэтилганвариантларданИшчиташкилийқўмитасиянгивариантлартуздиларватопшириқларқуръаташлашйўлибилантанлаболинди. Тақдимэтилгантестларйиғиндисидан 25 та тест ажратиболинди. Фан олимпиадаси ТТА 1 –клиникаси ҚВП модулидаўтказилди.
I тур: Назарий саволга ёзма жавоб бериш
II тур:Вазиятлимасалаларечиш
III тур:Амалий кўникма
IV тур: Тест саволларини ечиш
Хакамлар ҳайъати раиси танлаган оғзаки топшириқ, амалий кўникма ва вазиятли масалалар нусхаси талабалар сонига мослаб тенг миқдорда тайёрланди ва аудитория раҳбари билан бирга иштирокчилар ўтирган хонага олиб борилди. Талабаларга топшириқларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилди, бошланиш ва тугаллаш вақти белгилаб берилди. Белгиланган вақт тугагандан сўнг қатнашчилар ёзма иш ва амалий кўникма ишларини аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда шифр белгисини қўйди ва текшириш учун жилтини олган ҳолда ҳайъат раисига топширди ҳамда текшириш жараёнини назорат қилди.
Ёзма иш, вазиятли масалалар ва амалий кўникма топшириқлар ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан алоҳида текширилди ва тегишли баллар билан бахоланди.
Ҳакамлар ҳайъати раиси ҳар бир тур бўйича талаба олган балини ва якуний баҳони эълон қилди ва шу куни ТТА ташкилий қўмита масъул котибига топширди.
Талабалар Республика Фан Олимпиадасининг терапия мутахассислиги бўйича 2–босқичи талабаларнинг тўплаган балларига кўра қуйидагича якунланди.
1-ўрин:. Хўжабоев Сирожбек Ўктамбоевич 18.03.1994 узбек Хоразм вилояти, Хазорасп тумани туғилган. ТТА Даволаш факултети 6 -курс талабаси : илмий рахбари: Ярмухамедова Дилфуза ЗаировнаТТА 1-сон Ички касалликлар кафедраси т.ф.н. катта ўқитувчиси.
2-ўрин: Эркинов Олимжон Ровшан ўғли 22.10.1994. Тошкент шахрида туғилган. ТошПМИ Даволаш иши факультети 6 курс талабаси; илмий рахбари: Каримжонова Гузал Акмалджоновна ТашПМИ ички касалликлар ХДТ,КК кафедраси ассистенти
3-ўрин: Аззамов Жасур Азамат ўғли10.09.1994 Навоий вилоятида тугилган. СамМИ Даволаш факультети 6 курсталабаси; илмийрахбари: Ахмедов Ибрат Амриллаевич СамМИ ички 1- ички касалликлар ва фтизиатрия кафедраси ассистенти