«Кардиология» мутахассислиги магистр-талабалари билан “Хотира майдони”га ташриф буюрилди
Май ойининг биринчи жумасида 4 май куни биз маънавият-маърифат кунида «Кардиология» мутахассислиги магистр-талабалари билан “Хотира майдони”га борилди.
Шу кунларда юртимизда, қишлоқ ва шахарларимизда, хар бир оилава хонадонда каттаю кичик – барча ватандошларимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини, Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанин қўлга киритишдап мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларимизни, фронт ортида фидокорона мехнат қилган юртдошларимизни табриклаш, уларга умр тилаш биз учун шарафлидир. 9 майни халқимиз Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонлайди. 1941-1945 йиллардаги иккинчи жахон уруши ортидан келган талофат, йўқотишлар ва қора хатлар ўзбек халқига хам бегона эмас.
1999 йилдаги “9 майни Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги” фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида Хотира майдони қад ростлади. Хар бир вилоятга Мотамсаро она хайкали ўрнатилиб, Ватан озодлиги ва тинчлиги учун жон берганлар номи абадийлаштирилди. Мамлакатимизда истиқлол йилларида тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, хусусан, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини абадийлаштириш мақсадида Тошкентдаги “Хотира майдони” да Улуғ Ватан урушида қурбон бўлган ватандошларимизга хар бир вилоят вакилларига алохида жой ажратилиб уларни номлари абадийлаштирилди. Майдонда иккинчи жахон урушида халок булганлар хотирасига багишланган «Мотамсаро она» мемориали хам жойлашган. «Хотира китобига» битилган фашистларга карши урушда халок булган узбек углонларининг номлари олтин харфлар билан ушбу мемориалда курдик.
Орадан йиллар, асрлар утади, замонлар узгаради, лекин узининг маъносини ва киёфаси билан бир-бирини тулдирадиган бу икки ёдгорлик мажмуаси нодир ва улмас бадиий обида сифатида, халкимиз маънавиятининг ажралмас кисми булиб колади.
Талабаларда ушбу ёдгорлик мкажмуаси катта қизиқиш уйғотди.
Дастур директори, доцент Шукурджанова С.М.