“1- декабр халқаро ОИТС га қарши курашиш куни” га бағишланган тадбир ташкил қилинди

2017 йил  1- Декабр куни ТТА қошидаги академик лицей конференция залида 1- сон Ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д Нуриллаева Н.М бошчилигида ва  профессор- ўқитувчилари  томонидан  “1- декабр халқаро ОИТС га қарши курашиш куни” га бағишланган тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Республика ОИТС га қарши курашиш маркази етакчи мутахасиси  т.ф.н. Абдурахимова З.Қ., кафедра ходимлари: доц. Бендингер М.Н., доц. Шукурджанова С.М., доц. Нуриддинова Н.Б., катта ўқитувчи  Зубайдуллова М.Т., катта ўқитувчи Шоалимова З.М.,  ассистентлар Холмухамедов Б.Т., Худойберганова Ш.Ш., Хасанова Н.А., Мавлянов С.И.,лицей директор ўринбосари Қодиров Д., Бабаева Р.Н., Вохидова Ф ва бошқа  педагог ўқитувчилар, 1 ва 2 босқич лицей ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни кафедра доценти Бендингер М.Н. ОИТС нинг хозирги кундаги глобал муаммо сифатида қаралиши хақидаги  сўзлари билан очиб бердилар. Шундан сўнг

Республика ОИТС га қарши курашиш маркази етакчи мутахасиси  т.ф.н. Абдурахимова З.Қ. га сўз берилди. Улар “ОИВ инфекцияси хақида дастлабки маьлумотлар”  мавзусида кўргазмали маьрузани ўқиб эшиттирдилар. Маьруза лицей ўқувчилари билан мухокама, савол –жавоб тарзида бўлиб ўтди. Маьрузадан сўнг кафедра ходимлари ва лицей педагог ўқитувчилари  хам сўзга чиқиб ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар. Шундан сўнг тингловчиларга ОИВ хақида видеофилм намойиш этилди.  Тадбирда ўқувчилар катта қизиқиш ва фаол саволлар билан иштирок этдилар.

This post is also available in: Eng Рус

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.