II-Халқаро «Тиббиёт моҳирлари» олимпиадаси
2022 йил 30 ноябр куни Тошкент тиббиёт академиясида II-Халқаро «Тиббиёт моҳирлари» олимпиадаси ўтказилди. Олимпиадада 13 та тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари, шу жумладан МДҲ давлатлари тиббиёт олийгоҳлари талабалари жамоалари беллашдилар. Терапия йўналиш бўйича 3-секция олимпиада босқичлари 1-сон оилавий шифорликда ички касалликлар кафедрасида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати раиси кафедра мудири т.ф.д. профессор Нуриллаева,доцент Нуритдинова Н.Б., аъзолари 1-сон факултет ва госпитал терапияси доценти Н.Х.Абдуазимова, асситент т.ф.д. Хидоятова М.Р., клиник фармакология кафедраси доцентлари Акбарова Д.С., Пулатова Д.Б.лар иштирок этдилар.
This post is also available in: Рус