Ҳалқаро вебинар. Мавзу: Дислипидемиянинг долзарб муаммолари
2020 йил 22 декабрда 1 сон Ички касалликлар кафедраси бошчилигида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон кардиология маркази мутахасислари билан биргаликда ҳалқаро вебинар ташкил этилди.
Вебинарда дислипидемиянинг долзарб муаммолари, скрининг ва генетик ташхисоти, оилавий гиперхолестеринемияни даволаш, бундан ташқари SARS–CoV-2 мавжуд беморларда углевод ва липид алмашинуви бузилишларини коррекциялаш, ЕвроОсиё тавсияномалари кўриб чиқилди.
Вебинарда кафедра ходимлари, даволаш факультетининг 6 курс талабалари фаол иштирок этишди