1-сон Ички касалликлар кафедрасига хорижий мутахасиси ташрифи.
2019 йил 7-9 октябр кунлари 1- сон Ички касалликлар кафедрасига академик Н.Д. Стражеско номидаги миллий кардиология институти илмий маркази юрак етишмовчилиги бўлими рахбари, юрак етишмовчилиги мутахасисилиги бўйича Украина ассоциацияси президенти профессор, т.ф.д. Воронков Л.Г. ташриф буюрди. Ташриф жараёнида профессор Воронков Л.Г. даволаш факультетининг 4 ва 6 курс талабалари, кафедра ходимлари, ТТА 1-клиникаси шифокорларига “Далилларга асосланган тиббиёт заминида замонавий кардиоваскуляр фармакотерапиянинг имкониятлари” мавзусида маъруза щыиб эшиттирди. Бундан ташқари “Замонавий кардиоваскуляр фармакотерапияни амалиётда қўллаш” мавзусида мастер-класс бўлиб ўтди.