1-сон Ички касалликлар кафедраси ассистенти С.И. Мавлянов “Кардиология” мутахассислиги бўйича тиббий малака ошириш дастурида иштирок этди.

1-сон Ички касалликлар кафедраси ассистенти С.И. Мавлянов 2018 йил 16.12- 28.12. гача бўлган муддатда Россия Федерацияси, Москва шаҳри, И.М.Сеченов номли 1-Москва Давлат тиббиёт университетида “Кардиология” мутахассислиги бўйича “профессор А.Л. Сыркин мураббийлигида тиббий малака ошириш дастурида иштирок этди.  Малака ошириш давомида С.И.Мавлянов клиникадаги Кардиология бўлимида иш олиб борди. Бу вақт оралиғида у турли тиббий амалиётларда, хусусан вақтинчалик ва доимий кардиостимулятор ўрнатиш, диагностик кардиоперикардиоцентез, юрак электрофизиологик текширувини ўтказиш, коронар артериялар КТ си, Эхокардиография, трансэзофагеал эхокардиография, Холтер ЭКГ мониторинги, Суткалик АҚБ мониторинги, Тредмил тест  каби амалиётларда, ҳамда, кардиология, интенсив ва шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимларида беморларини кўрикларида иштирок этиб тиббий билимларини мустахкамлади. Малака ошириш дастури якунида иштирокчиларга  сертификатлар топширилди.

This post is also available in: Рус

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.