Ёш кадрларимиз чет элда ўз малакасини ошириб қайтишди

2909 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида келтирилган кадрларнинг чет элда малакасини ошириш  режасини бажарилишига кўра ТТА 1-сон Ички касалликлар кафедраси ассистенти Хасанова Н.А жорий йилнинг 19.03.2018 йилдан 20.04.2018 йилгача “Харьков дипломдан кейинги таълим”  тиббиёт академияси “Кардиология” кафедрасида  “Клиник электрокардиография” тематик курсини ўтиб қайтди.  Ўқиш давомида кафедра мудири профессор  Целуйко В.И., Жадан А.В., Киношенко К.Ю. каби  кафедра профессор ўқитувчилари томонидан ўқиб эшиттирилган “Артериал гипертензия диагностикаси”, “Миокард инфаркт ЭКГ диагностикаси”, “Инфекцион эндокардит”, “ВПВ синдроми” каби маърузаларда ва ЭКГ Холтер мониторинг тахлили бўйича амалий машғулотларда қатнашди.

Бундан ташқари 05.04.2018 й.да “Статинларнинг дозалаш танлови ва уларнинг даволашда прогнозга таьсири” мавзусида ўтказилган онлайн конференцияда ва 11.04.2018 й.да  Кафедрада “Кадиологлар куни”га бағишлаб ўтказилган  конференцияда қатнашди. Конференцияда кафедра мудири ва Киевдан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар томонидан “Қоринчалар усти ва қоринчалар пароксизмал тахикардияси” мавзусида маъруза ўқиб эшитиирилди.

Тематик курс якунида 156 соат  “Клиник электрокардиография” курсини ўтаганлиги ҳақида сертификат билан тақдирланди.


Фотолавҳалар:

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.