Мустақиллик ва Хотира дарси

1-сон Ички касалликлар кафедрасида 2-сентябр куни 6-7 курс талабалари,магистрлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарси» ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган»Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон» мавзусида «Мустақиллик дарси» бўлиб ўтди.

Хотира дарсида  Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида ёдга олинди. Шундан сўнг «Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон» мавзусида Мустақиилик дарси бўлиб ўтди. Маьрузада жамиятимиз учун ўта муҳим бўлган соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётган тизимли ишлар хақида тақдимот кўринишида маьлумот берилди. Мавзу бўйича талабаларнинг фикр мулохазалари тингланди.

 

This post is also available in: Eng Рус

Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.